Қорақалпоғистонда “Rally Muynak” халқаро автопойгаси бўлиб ўтади

Қорақалпоғистонда “Rally Muynak” халқаро автопойгаси бўлиб ўтади

25-28-май кунлари Қорақалпоғистонда “Rally Muynak” халқаро автопойгаси бўлиб ўтади.

Мусобақада 150 га яқин спортчи 40 та спорт автомобили, 20 дан ортиқ мотоцикл ва 10 дан ортиқ аравачада беллашиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги.

Авто ва мотокросс узунлиги 425 километр бўлган махсус трекда ўтказилади. Унинг асосий қисмини Устюртнинг чўл-йўлсиз участкалари ва Орол денгизининг қуриган туби ташкил этади.

Автопойга доирасида гастрономик семинарлар, ошпазлар чиқишлари ва электрон мусиқа консертлари ҳам ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!