Қорақалпоғистонда 10 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Қорақалпоғистонда 10 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси  юқумли касалликлар шифохонасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Улар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 1 нафари Фарғона вилоятидан, 9 нафари Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан  бўлса, Қўнғирот ва Кегейли туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 42 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 19 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 29 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 689  нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!