Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ можароси томонларини зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирди.
Баёнотда ёзилишича, Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазият кескинлашган. Ҳар иккила томондан ўққа тутиш кузатилмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумотлар бор.
“Томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва вазиятни барқарорлаштириш мақсадида музокараларга ўтишни чақирамиз”, - дейилган Россия ташқи сиёсий идораси баёнотида.
Аввалроқ, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғда туташ чегаралардаги аҳоли пунктини ўққа тутганини маълум қилган эди. Ушбу маълумотларга кўра, аҳоли орасида қурбонлар бор. Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қорабоғ “ҳаво ва ракета ҳужумларига” учраган. Арман томони Озарбайжоннинг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини хабар қилди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.