Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилояти бошқармалари қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирида қарздор М.С. Андижон вилоятида жойлашган тиббий анжомларни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи жамиятда ишлаб юрганида топилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2024 йил 8 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Н.Л. фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзанди таъминоти учун қарздор М.С.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Шунга қарамасдан қарздор томонидан алимент тўловлари 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён тўланмаган. Ижро ҳужжати ижроси таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, ушбу манзилда йўқлиги аниқланган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирида алимент тўлашдан қочиб юрган ота Андижон вилоятидан топилди. Шу куннинг ўзида қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига юборилди. Онлайн тарзда ўтказилган суд мажлисида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.