Қизлик пардасини тикиш мумкинми?

A A A
Қизлик пардасини тикиш мумкинми?

Савол:

– Дугонам ёмон йўлларда юриб, қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, чинакам тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун бокиралик пардасини тикласа бўладими?

Жавоб:

– Зино ёки бошқа фаҳш ишлар сабабли қизлигини йўқотган қиз пардасини тиктириши жоиз эмас. Бу алдов ва фирибгарлик, авратларни очиш, ёмонлик ва фасод эшикларини очишдир. Бундай қилиш қизларнинг зинодан ҳайиқмаслигига сабаб бўлади. Шаънни ҳимоя қилиш бировнинг ҳисобидан бўлмаслиги керак. Зеро, фуқаҳолар айтганидек, бир зарар бошқа бир зарар билан кетказилмайди. Бу тўғрида ростлик вожибдир. Дунёдаги маломат қиёмат кунидаги гувоҳлар олдидаги шармандагарчиликдан енгилроқдир.

Инсоннинг адашиш ва залолатдан тўхташи, Аллоҳ таоло томон қайтиши ва рост тавба қилиши мақтовга лойиқ, яхши ҳол. Лекин масалага жоиз эмас деб жавоб қилинишининг сабаблари бор. Жумладан;

1) Бокиралик пардасини тиклаш баъзида насаблар аралашиб кетишига олиб боради. Чунки аёл тиклашдан олдинги жимоъдан ҳомиладор бўлиб қолган бўлиши, шундан сўнг турмушга чиқиб туғиши мумкин. Табиийки, эри бу болани ўз фарзанди деб ўйлаб, ҳалол ҳаромга аралашиб кетади.

2) Бокираликни тиклаш жараёнида аврат, сир очилиши каби мункар ишларга йўл қўйилади.

3) Бокираликни тиклаш иродасиз ва ахлоқи бузуқроқ қизларга зино гуноҳини қилишдан тап тортмаслигига боис бўлади.

4) Манфаат ва фасод бир бўлиб қолганда, манфаатни ҳосил қилиш ва фасодни тўсишнинг тенг иложи бўлса, шундай қилинади. Аммо манфаатни ҳосил қилишда фасодни тўсиш имконсиз бўлса ва фасод манфаатдан кўра катта бўлса, фасод тўсилади, манфаат қўлдан чиқаётганига қаралмайди. Ислом фуқаҳолари шундай қарор қилишган. Шу қоидага татбиқан бокираликни тиклаш ва у сабаб бўладиган фасодлар кўплиги боис, унинг ножоиз эканига ҳукм қилдик.

5) Ислом шариати қоидаларига кўра, бир зарар бошқа бир зарар билан кетказилмайди. Масалан, ерига келаётган селдан қутулиш учун уни бировнинг ерига буриб юборилмайди. Худди шунга ўхшаб қиз ва унинг аҳлининг шаънини ҳимоя қиламан деб, уни оладиган эрининг шаъни ерга урилмайди.

6) Бокираликни тиклашнинг асли ўзи ношаръий ишдир. Чунки бу ишда алдов ва фириб бор. Бундай ишлар эса шаръан ҳаромдир.

7) Бокираликни тиклаш унинг кетиш ҳақиқатини яширишгани учун қиз ва унинг аҳлига ёлғон эшикларини очади. Ёлғон ҳам шаръан ҳаромдир.

8) Бокираликни тиклаш амалиёти қиз шаънини сақлаб қолиш иддаоси билан тиббиёт ходимларига аборт ва бола тушириш амалиётларини оқлашларига боис бўлади.

Босқинчилик ёки зўрлаш туфайли бокиралиги кетган қизларнинг ҳолини яшириш ва шаънини ўйлаш эса шаръан матлуб. Чунки бунда муҳаққақ манфаатлар бор ва уни эътиборга олинади. Аммо бокираликни тиклашда манфаатдан кўра зарар ва фасодлар кўплигини юқорида кўриб чиқдик.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир АҲМАД

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Эрон Исроил ва АҚШ базаларига 80-зарбалар тўлқинини эълон қилди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эълон қилди.

Эрон Ҳормуз бўғозида SELEN контейнер кемасини қайтариб юборди

Бу ҳақда ИИҚК денгиз флоти бошлиғи Али Ризо Тангсири ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Россиянинг нефт экспортидан тушадиган даромадлари сўнгги тўрт йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етди

Европа таҳлил ва стратегия маркази асосчиси Владислав Иноземцевнинг фикрича, ушбу уруш Россия учун иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлиб чиқмоқда

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Қозоғистон энергетика вазири АҚШга Каспий денгизининг фойдаланишни таклиф қилди

Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Амударё орқали 10 кг наркотикни олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда 10 кг 354 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.

Эрон АҚШнинг талабларини рад этди

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига алоқадор Al Mayadeen телеканали Эроннинг сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги расмийсига таяниб хабар берди.

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган.

Эрон хавфни кучайтирмоқда: Теҳрон АҚШга қандай талаблар қўймоқчи?

Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.

Исроил ТИВнинг расмий канали жойлаган хабар: Эрон режими дунёдаги энг катта таҳдид

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.

Трамп оиласининг дрон бизнесига сармояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Навоийда наркокурьер «занжири» фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.

"Исроил Қуддусдаги масжидларга портлаш тайёрламоқда"

Ушбу ҳаракатларнинг мақсади — дунё миқёсида муқаддас урушни бошлаш, исломнинг муқаддас масканларини бузиш

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.