Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги минерал ўғитларни мамлакатдан олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлашни таклиф қилмоқда. Вазирлик томонидан тегишли қарор лойиҳаси Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамасига киритилди. Бу ҳақда “Economist” хабар берди.
Мазкур чора мамлакат фермерларини 2024 йилги баҳорги дала ишлари даврида ўғитлар билан тўлиқ таъминлаш учун зарур. Ҳужжатда келтирилган прогнозга кўра, Қирғизистонда 2024 йилда жами экин майдонлари 1232 минг гектарни, республиканинг минерал ўғитларга бўлган йиллик эҳтиёжи эса 286 минг тоннани ташкил этади.
Қирғизистон Республикасига баҳорги дала ишлари учун ҳар йили 30-40 минг тонна минерал ўғит келтирилади. Ўғитларнинг мамлакатдаги умумий стратегик захираси эса экиш бошида камида 45-50 минг тонна бўлиши керак.
Аммо, Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида дала ишлари бошланар экан, ўғитларнинг бошқа мамлакатларга реэкспорт қилиниши оқибатида ўғит етишмовчилиги юзага келади.
Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистон Республикаси фермерларини зарур ҳажмдаги ўғитлар билан таъминлаш мақсадида уларни мамлакатдан олти ойга олиб чиқишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.