Жогорку Кенеш мажлисида парламент аъзолари Қирғизистонда соат минтақасини ўзгартириш масаласини кўтарди, деб хабар беради Kazinform.
Депутат Миргул Темирбоева “Баткен тонги” газетаси бош муҳаррири Адилбек Акматов ва боткенлик шифокор Нурали Қўйлибоевнинг соат минтақасини бир соат кейинга ўзгартириш ташаббусига эътибор қаратди. Шу билан бирга, у ижтимоий тармоқларда кўплаб фуқаролар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус биринчи навбатда мамлакат фуқароларининг психологик саломатлигини сақлашга қаратилган.
Депутатга кўра, мазкур қарор билан болалар ва ўқувчиларнинг эрта туришиб, таълим муассасалари ва боғчаларга боришга бўлган салбий таъсиридан халос бўлиш мумкин. Шунингдек, таклиф этилаётган чора электр энергиясини тежаш ва шу орқали иқтисодиётга ҳисса қўшиш имконини беради.
Шу муносабат билан Миргул Темирбоева Жогорку Кенеш раисидан Қирғизистонда соат минтақасини бир соат кейинга ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш бўйича вазирлар кабинетигага протокол топшириғи беришни сўради.
Депутат Суйинбек Умрзоқов ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлади ва давлат ҳокимияти органларига олимлар билан биргаликда мамлакатда соат минтақасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилишни таклиф этди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.