Қимор ўйинларининг фойда ва зарарлари

A A A
Қимор ўйинларининг фойда ва зарарлари

Қиморнинг тавсифи

Гардкамчиликка асосланган ўйинларни англатувчи арабча “қимор” сўзига (“майсир” атамаси ҳам шу маънода ишлатилади) бир нечта таърифлар берилган. Абу Убайд: “Хатарли ушбу ўйинда қайси гуруҳ бошқаларнинг мулки(маблағи)ни олиб кетиши маълум бўлмайди” деган. Ал-Балий эса: “Ғолиб мағлубнинг мулкини оладиган ҳар қандай ўйин шундай деб аталади” дейди. Абу Бакр ибн ал-Арабий: “Бир киши бошқасига ўйин натижасида ютган мулкни олиши таклиф этилган бирон-бир иш ёки сўз беллашуви” деб айтади. 

Шундай қилиб, “қимор” – иштирокчилар ўртасида беллашув ва рақобат, хатарга асосланган муносабат бўлиб, унда ғолибнинг мукофоти мағлубнинг мулки эвазига пайдо бўлади.

Қимор ўйинларининг фойдаси тўғрисида

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: 

“Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт”… (Бақара сураси, 219-оят).

Қимор ўйинларидан қандай манфаат топиш мумкин?

– инсон шахсиятини намоён қилиш, баҳсда ютиб чиқиш орқали ўз кибру-ҳавосини қаноатлантириш, ўйин-кулгу, хурсандчилик, сайру-тамоша, беллашувга бўлган иштиёқларини қондириш;

– мағлубнинг мулкини ютиб олиш имконияти;

– шуҳрат қозониш имконияти;

– ташкилотчилар учун даромад (ташкилотчи жамоат ташкилоти ёки хусусий шахс бўлиши мумкин);

– камбағаллар учун даромад (хайрия лотереялари ўтказилган тақдирда);

– давлат хазинасига тушумлар (қиморхона эгалари, ташкилотчилар ва ғолиблар олган фойдадан йиғилган солиқлар ҳисобига).

Қимор ўйинларининг зарари

– ҳалол меҳнат қилмасдан тасодифий омад ҳисобига пул топиш одатининг шаклланиши;

– дангасаликка кўникиш;

– ўрганиб қолиш, яъни худди хамр ёки гиёҳванд моддалар сингари қимор ўйинлари инсонни қамраб олади ва аста секин ўз домига торта бошлайди. Баъзан мана шундай майл ҳаддан зиёд ўрганишга, яъни берилиб кетишга олиб боради – ўз бутларига содиқлардагина шундай бўлади.

Айнан шу сабабларга кўра, қимор ўйинлари Аллоҳ таоло томонидан Қуръони каримда хамр, бутлар ва фол чўплари билан бир қаторда ёдга олинади.

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.

Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!” (Моида сураси, 90-91 оятлар)

Инсон ютқазиши билан унда қайта ўйнаш, ўзи учун “қасос” олиш, обрўсини сақлаб қолиш ва ютқазган пулларни қайтариб олиш фикри пайдо бўлади. Агар ютиб олса, ўйинни яна давом эттириш, ғалабадан шавқланиш, ўзидан ғурурланиш, унда янада кўпроқ шуҳрат ва пул топишни истаги пайдо бўлади, агар ютқазган кишининг чақириғини қабул қилмаса, қўрқоқ деб ном чиқаришдан чўчийди;

– ўйин сўкиниш, уят сўзлар айтиш, номақбул гаплар билан бўлади. Юрак илтифотсиз бўлиб қолади, киши намоздан, диний ва маиший мажбуриятлардан чалғийди (хусусан, оила ва болалар олдидаги мажбуриятларга беэътиборлик қилишни бошлайди);

– қимор ўйинлари – иқтисодий фаолият эмас, бунда жамият бойимайди, пуллар бир қўлдан иккинчисига ўтади, холос;

– қимор ўйинлари оилаларнинг бузилишига, инсонларни жиноятга етаклайди(ўғрилик, ўз-ўзини ўлдириш, амалдорларга пора беришга, уларни эса пора ҳисобидан яшашга ўргатади;

– лотерея ўйнайдиганларнинг аксарияти аҳолининг камбағал қатламига тааллуқли бўлади;

– ютганлар жуда кам, ютқазганлар эса жуда кўп бўлади.

Нашрлардан бирининг хабарига кўра, бир араб тадбиркори Франциядаги казинода бир кечада 14 млн. долларни совуришга улгурган экан!

Вашингтондаги Уитмен коллежи математика профессори Ларри Андерсон айтади, “Ҳар бирига 100 минг киши сиғадиган 35 та футбол майдонини кўз олдингизга келтиринг. Ҳар бир мухлис ўриндиғида рақам бор. Шундай қилиб, танлов ғолиби 3 500 000 рақам ичидан тасодифий тарзда танлаб олинади. Сизни бунинг учун ўзининг пулини тўлаб, ғолиблик ўрни учун курашишга мажбур қила олган реклама компанияси қандай бўлишини энди кўз олдингизга келтира оляпсизми? Мана сиз телевизорда охирги лотерея ғолиби ўзининг таътилини мафтункор дам олиш жойида қандай ўтказаётганини кўриб турибсиз. Аммо ўйин тугаши билан сиз ҳамма ютқазганини, фақат бир киши ютганини биласиз. Барча томошабинлар, барча мухлислар, барча қатордагилар… 

Шовқин тинди, умидлар сароб бўлди, 3 499 999 киши бу ўйинда ютқазди. Лотерея ташкилотчилари биз тўлаган пулларни йиғиб олдилар, биз эса ҳеч нарса ололмадик. Улар бизнинг ҳис-туйғу ва орзу-истакларимиз билан ўйнашдилар. Биз мана шу баҳсга рози эдик, лекин ҳеч ким бизга ютиш ва мағлуб бўлиш нисбати 1 га 3 500 000 эканини айтмади, биз ҳатто унга эътибор ҳам бермадик… Шубҳасиз, кўплаб бечоралар тез ва осон бойиб кетиш умидида лотереяларда қатнашади.

Тижорат рекламаси фақат уларнинг қизиқишларини кучайтиради ва ушбу бечораларга ҳар қандай қийинчиликдан ҳоли, фаровон ҳаётни ваъда қилади. Бунинг учун қилиниши лозим бўлган ягона иш – имкон қадар тезроқ (эртага эмас, ҳозироқ!) лотерея чиптасини сотиб олишдир! Пулини тўламаган ғалабани кўрмайди. Лотерея тарқатувчилари сизни ҳеч ким чипта сотиб олишга мажбурламаганини айтиб, ўзларини оқлайдилар. Агар кимдир чиптани сотиб олган бўлса ҳам, у барча билан тенгма-тенг, барча иштирокчилар – катталар, эркин, ақлли, ўзига жавоб берадиган, қатнашиш ёки қатнашмасликни ҳал этадиган одамлар билан иштирок этади. Лекин бундай узрларнинг муаммоси шундаки, аксарият одамлар бу ўйинлардаги ҳақиқий имкониятларини билмайдилар, эҳтимол билганларида ўзларининг ғалаба қилиш имкониятларини тўғри баҳолай олган бўлармидилар… 

Лотереялар ҳақидаги ҳеч бир реклама эълонида сиз, 1 дона чипта сотиб олсангиз, имкониятларингиз 1 га 3 500 000 тенг бўлишини эшитмайсиз (яъни сиз биринчи марта ютишингиз учун 9500 йил кутишингиз керак бўлишини билмайсиз). Бундан ташқари, улар лотереядан олинган даромаддан қанчасини чўнтакларига уришга улгурганликларини албатта беркитадилар. Сиз агар буларни билганингизда эди, ҳеч қачон уларнинг навбатдаги қурбони бўлишга рози бўлмаган бўлармидингиз…

Қимор ўйинларининг тарқалиши

Қимор ўйинлари кўпроқ айрим уламолар “казино капитализми” деб атаган капиталистик мамлакатларда тарқалган. Тўғри, социалистик давлатларда ҳам қимор ўйинлари ўтказиб турилган, чунки давлат агар монопол ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳеч қандай хусусий иштирокчиларни ўйинга қўймаса, у ҳолда бундай фаолиятдан яхшигина даромад олади.

Бугунги кунда қимор ўйинларини етарли даражада учратиш мумкин – бу интерфаол телевизион ўйинлар, турли оммавий ахборот воситалари орқали бирон-бир маҳсулот ёки хизматни томошабинларга “ўтказиш” илинжида ўтказиладиган ўйинлардир.

Масалан, Буюк Британияда аҳолининг 2/3 қисми ҳар ҳафта лотерея чипталарини сотиб олади. Лотерея ташкилотчиларининг даромадлари 5 млрд. фунтдан ошади ва бу британияликларнинг нон ёки китобга сарфлайган маблағидан кўпроқдир. Буларнинг ҳаммаси иқтисодий ривожланишнинг сустлашишига олиб келади, чунки юқорида айтиб ўтканимиздек, қимор ўйинлари бирор бир қўшимча қиймат ҳосил қилмайдиган фаолият ҳисобланади.

АҚШ аҳолиси турли қимор ўйинларига 500 млрд. доллар харажат қилишар экан. Аксарият мамлакатлар ўз ҳудудларида йирик қиморхоналар (казино) очишга, уларнинг ёрдамида сайёҳларни жалб қилиш, ҳамда лотерея чипталарини сотиш ортидан даромад топишга ҳаракат қилишади.

Рафиқ Юнус ал-Мисрийнинг «Замонавий молия муомалалари фиқҳи» китобидан
Ботирхўжа Жўраев таржимаси

Манба: islommoliyasi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Қурбонлар бор! Қарши туманида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Киев Вашингтонга яширин сигнал берди

Бу ҳақда Украинанинг "Страна" нашри тоғ-кон саноати билан боғлиқ манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Россияда Путинни ҳимоя қилувчи видеокузатув камералари иши вақтинча тўхтатиб қўйилди

Россия Президентини​нг матбуот котиби Дмитрий Песков газетанинг камералар ўчирилгани ҳақидаги саволларига жавоб бермади

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Эрон Исроилга қарата ракеталар учирди ва буни Ливан пойтахтига қилинган ҳужумга жавоб деб атади

Аввалроқ Теҳрон Исроилнинг Байрут жанубига берган авиазарбасига “кескин ва оғриқли” жавоб қайтаришга ваъда берган эди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.