Буюк Британия Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришилганидан кейин Фаластин давлатини тан олиши мумкин.
Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Энг яқин иттифоқчиларимиз билан биргаликда мен уруш натижасида жабрланганларнинг ҳаётини ўзгартирадиган амалий ечимларга эътибор қаратган ҳолда минтақада тинчлик ўрнатиш стратегияси устида ишлаяпман. Бу стратегия жуда зарур бўлган ўт очишни тўхтатиш келишувини доимий тинчликка айлантириш учун зарур бўлган аниқ қадамларни ўз ичига олади. Фаластин давлатини тан олиш ана шу масалалардан бири бўлиши керак. Британия ҳукумати бу борадаги позициям", деди у.
Шу билан бирга, Стармернинг қўшимча қилишича, Фаластинни тан олиш “якуний оқибатда Фаластин-Исроил можаросини икки давлатнинг ёнма-ён яшаши ва “фаластинликлар ва исроилликлар учун барқарор хавфсизлик” тамойили асосида ҳал этишга олиб келадиган кенгроқ режанинг бир қисми бўлиши керак”.
Фаластин давлатини тан олиш Буюк Британиянинг Лейбористлар партияси сайловолди дастурининг бир қисми бўлиб, у 2024 йил июлида умумий сайловда ғалаба қозониб, ҳокимиятга қайтади. Бироқ, бу қачон содир бўлиши мумкинлигини кўрсатмади. Стармер аввалроқ Лондон Фаластинни “тегишли вақтда” тан олишини айтган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.