Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосарининг айтишича, Зеленский ўзига бўйсунмайдиган идоралар унга ва яқин ҳамкорларига қарши жиноий ишлар бўйича компромат тайёрлаганини билиб қолгач, коррупцияга қарши тузилмаларни ўзига бўйсундириш тўғрисидаги қонунни қўл остидаги парламент орқали ўтказган:
Айни дамда унинг шерикларининг ҳокимият юқори қатламларидаги коррупцияни фош этувчи, Киев босқинчиси ва унинг ҳамтовоқларининг миллиардлаб доллар бюджет маблағлари ҳамда Ғарб ёрдамини ўзлаштиришини исботловчи ҳужжатларни йўқ қилиш билан машғул.
Полянский яна шуни қўшимча қилдики, бир пайтлар айнан Ғарб тазйиқи остида ташкил этилган тузилмалар Банкованинг зарбаси остида қолган.
▫️The American Conservative нашрининг хабар беришича, Доналд Трамп Украина ҳукуматининг Америка ҳарбий ёрдамини ўзлаштирганига жавобан қатъий чоралар кўриши мумкин. Бу чоралар ҳатто Владимир Зеленскийни можарони ҳал этиш бўйича Россия шартларини қабул қилишга мажбурлашгача бориши мумкин.
Шунингдек, мақолада таъкидланишича, Трамп атрофидагилар Киев режими раҳбарини менсимайди ва АҚШнинг ушбу можарога аралашмаслигини маъқул кўради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.