ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузишни истамаяпти, менимча, улар ўлишни хоҳлаяпти, дея фикр билдирди АҚШ президенти
Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Франция президентининг Фаластинни тан олиши ҳақидаги баёноти ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Макрон жуда яхши йигит. Менга ёқади, лекин бу баёнот ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;
◾️ Мен Путин ва Зеленский билан учрашишни режалаштиряпман. Аслида бундай учрашув уч ой олдин бўлиши керак эди;
◾️ Агар Москва Украинада тинчликка эришишни истамаса, Россияга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этилиши мумкин. Биз бундай сценарийни кўриб чиқяпиз;
◾️ АҚШ ва Россия ўртасидаги стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартноманинг муддати тез орада тугайди, бу бутун дунё учун муаммо ҳисобланади. Вашингтон Москва билан ядро қуролларини қисқартириш истиқболларини муҳокама қилиш ниятида;
◾️ Мен ҳеч қачон Жеффри Эпштейннинг шахсий оролига бормаганман, собиқ президент Билл Клинтон эса у ерга ўнлаб марта борган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.