2024 YR4 астероидининг Ой билан тўқнашуви космик сунъий йўлдошлар, астронавтлар ва Ер сунъий йўлдошидаги тузилмаларга хавф туғдиради.
Бу ҳақда Ғарбий Онтарио университетининг астрономия ва физика профессори Пол Вигерт маълум қилди.
"Тўқнашув Ойда зарбали кратер ҳосил қилиши мумкин, унинг кенглиги 1 км.га баҳоланмоқда. Бу Ой билан сўнгги 5 минг йилдаги энг йирик тўқнашув бўларди ва 108 кггача ой тошлари ва чангларини чиқариб юбориши мумкин. Ўнлаб сантиметр катталикдаги вайроналар Ойни тадқиқ қилишлари мумкин бўлган ҳар қандай конструкция ва улар учун хавф туғдириши мумкин" - деди Вигерт.
Унинг таъкидлашича, бу тўқнашув Ер аҳолиси учун алоҳида хавф туғдирмайди. Аммо космосда навигация ва алоқани таъминлайдиган кўплаб сунъий йўлдошлар мавжуд бўлгани учун, ой чангининг қолдиқлари бу сунъий йўлдошларга зарар этказиши мумкин.
Вигертнинг қўшимча қилишича, тўқнашув моменти 2032 йилга мўлжалланган ва одам уни оддий кўз билан кўра олади.
Телеканал хабар беришича, астероид дастлаб Ер томон йўл олган ва унинг сайёра билан 2032 йилда тўқнашиши эҳтимоли юқори бўлган. Бироқ, бугунги кунда олимлар Ердан 2024 YR4 масофасини пайқашди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.