МРБ ва АҚШ махсус амалиёт кучлари собиқ ходимларининг хулосасига кўра, Россия ядро қуроли Қўшма Штатларникидан бир неча баробар кучлироқ. Уларнинг хулосаси SofRepпорталида эълон қилинган.
"Кун" нашрининг ёзишича, мудофаа маҳкамалари собиқ ходимлари турли ядро бомбалари, жумладан, АҚШ Японияга Иккинчи жаҳон уруши вақтида ташлаган «Кичкинтой» ва «Семиз» қувватини таққослашди. Уларнинг маълумотига кўра, Японияга ташланган бомбалар 15 ва 21 килотонна қувватга эга бўлган. Американинг «Трайдент» жанговар каллаги бу кўрсаткич бўйича улардан тўрт баробарга қудратлироқдир (100 килотонн). Шу билан бирга, КХДРнинг энг вайронакор бомбаси 250 килотонна қувватга эга, Американинг «Минитмен» жанговар каллаги қуввати эса, 475 килотоннага баҳоланади.
Портал муаллифларининг таъкидлашича, Россиянинг энг янги ядро қуроли бошқа давлатларнинг шундай қуролидан анча устун. Мисол учул, «Сармат» қуввати 50 минг килотоннага тенг, «Статус-6» сувости кемасидаги торпедонинг қуввати эса юз минг килотоннага баҳоланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар Россия қуроли вайрона келтириш жиҳатидан Америка қуролидан бир неча баробарга кучлироқ эканини билдиради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.