Қашқадаёрда телефон ўғриси унга уланган пластик картадаги пулларни ҳам ўмарди

Қашқадаёрда телефон ўғриси унга уланган пластик картадаги пулларни ҳам ўмарди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи 37 ёшли Ч.Ж. телефонини йўқотиб қўйганлиги, сўнг пластик картасидан 4 млн. 250 минг сўм пуллари ўғирланганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли Ё.Л., телефонни топиб олиб, телефонга ҳимоя парол қўйилмаганлигидан фойдаланиб, телефондаги мобил илованинг паролини, иловани ўчириб, қайта рўйхатдан ўтказиш орқали четлаб ўтиб, иловага уланган пластик картадаги пулларни ечиб олганлиги аниқланган.

Ё.Л. содир этган қилмиши учун ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Ё.Л. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!