Маълум бўлишича, фуқаро вилоят перинатал марказида турмуш ўртоғининг кўзи ёригани, аммо шифокорлар фарзандига яхши қарамаётгани, тамагирлик қилишаётгани, келганидан буён бу ерда 21 нафар бола вафот этганини маълум қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мурожаат муаллифининг турмуш ўртоғи 1997 йилда туғилган Х.Д. 2023 йил 13 мартдан 17 мартгача Тошкент тиббиёт академиясининг туғуруқ комплексида ҳомиладор аёллар патологияси бўлимида даволанган.
Аёл 2023 йил 16 мартда Республика она ва бола скрининг марказида скрининг ултратовуш текширувидан ўтказилган. Охирги ойларида Х.Д.да доимий оғриқ бўлган, у Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруққа тайёрлаш бўлимида даволанишга ётқизилган.
Чақалоққа ССВ томонидан тасдиқланган стандарт протоколлар асосида ёрдам кўрсатилган. Аммо шунга қарамасдан 28 март куни соат 13:15 да гўдакда ўткир юрак ва нафас етишмовчилигидан биологик ўлим қайд этилган. Ўлим сабаби: “Neonатал сепсис. DVС синдроми. Нафас ва юрак етишмовчилигининг оғир даражаси. Морфофункционал етуксизлик. Муддатидан олдин туғилган чақалоқ”.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мурожаат муаллифига ҳамдардлик изҳор қилган. Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан мурожаат муаллифи ва вилоят перинатал маркази навбатчи тиббиёт ходимлари иштирокида мазкур ҳолат муҳокама қилинди. Мурожаат муаллифи даъво қилган тамагирлик билан боғлиқ ҳолатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўрганилиб, қонуний баҳо берилиши маълум қилинган.
Аниқланишича, мурожаат муаллифи ўз чиқишида келтириб ўтган вилоят перинатал марказига келганидан буён бу ерда 21 нафар гўдак вафот этгани ҳақидаги хабар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бошқарма ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган бу каби ёлғон маълумотлар аҳоли, шу жумладан, перинатал марказда даволанаётган бемор аёллар ва уларнинг яқинлари орасида нотўғри тасаввур ва тушунчалар ҳамда саросимага олиб келишини қайд этиб, шу боис ҳар қандай вазиятда бу каби ноқонуний ҳаракатлардан тийилишни сўраган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.