Қашқадарёда солиқдан қарздорлиги бўлган фуқароларнинг пластик карточкаси қарздорлик бартараф этилгунига қадар вақтинча қулфлаб қўйилмоқда. Бу ҳақда «Turon 24»га вилоят давлат солиқ бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи Фирдавсий Жабборов маълум қилди.
Жорий йилнинг 1 октябридан фуқаронинг солиқдан қарздорлигини ундириш учун солиқ тўловчи жисмоний шахснинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисоб варақларидан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги маблағ огоҳлантиришсиз ечиб олинади. Бундай амалиёт Президентнинг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жорий этилмоқда.
«Биз тўғридан-тўғри аҳолининг пластик карточларидан пулни ечиб олишдан олдин вақтинча блоклаб қўйиш чорасини қўлладик, — дейди Фирдавсий Жабборов. — Фуқаро бундан хабар топгач, солиқдан қарздорлиги сабаб пластик карточкаси қулфлаб қўйилганини билдирамиз, қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирамиз».
Солиқ идоралари томонидан солиқдан қарздорлиги бўлган жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларида операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш учун тижорат банкларига маълумотлар тақдим этилди. Қарздорлик бартараф этилгач, банк пластик карточкалари яна очиб берилади.
Вилоятда 509 мингдан ортиқ солиқ тўловчи жисмоний шахс бор. Солиқдан қарздорлар сони 152 минг нафарни, қарздорлик суммаси эса 28 миллиард сўмни ташкил этади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.