Қашқадарёда калий заводининг зарарли сувлари тўғридан тўғри сойга оқизилаётгани маълум бўлди

Қашқадарёда калий заводининг зарарли сувлари тўғридан тўғри сойга оқизилаётгани маълум бўлди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Деҳқонобод туманида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” фаолияти ўрганилди.

Текширув давомида ер остида ҳосил бўлган сизот сувларини ташқарига чиқариш учун шахта лойиҳаси асосида марказий насос станцияси қурилгани, лойиҳада эса сув тозалаш иншооти кўзда тутилмагани оқибатида чиқинди сувларнинг учдан икки қисми руда чангини босиш учун ишлатилиб, бир қисми тўғридан тўғри “Туяшсой”га ташланаётгани маълум бўлган.

Таъкидланишича, кон фаолияти учун ишлаб чиқилган “Экологик оқибатлар баёноти” лойиҳа ҳужжатида (2018 йил) ҳосил бўлган шахта сувларини махсус туз сақлаш ҳовузига жойлаштириш белгиланган бўлса-да, амалда мазкур ер ости сизот сувлари сойга ташланмоқда. Мазкур сувларнинг таркиби корхонага тегишли бўлган марказий лаборатория томонидан 2022 йил 17 август ойидан бошлаб таҳлил қилина бошланган ва натижалари қайд этиб борилган. Шунингдек, 2020 йилда ўтказилган текширишда ушбу манбадан ҳосил бўлган сизот сувларни сойга ташламаслик бўйича берилган кўрсатмаларга амал қилинмаган.

Юқоридаги қонун бузилиши ҳолатларидан келиб чиқиб, “Деҳқонобод калий заводи”га 363 миллион сўмдан ортиқ компенсация тўлови белгиланган. Шунингдек, текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилган.

2023 йилнинг октябрида Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Рамазон” (халқ тилида “Селина”) маҳалласидаги хонадонларга ичимлик суви қон аралаш келаётгани айтилган видео тарқалганди. Ўшанда шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат масъуллар эътиборига олинганини, муаммо бартараф этилаётганини билдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!