Қашқадарёда ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтди (+Видео)

Қашқадарёда ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтди (+Видео)

Қашқадарё вилояти Касби туманидан 80 километр узоқликда жойлашган Чўлқувар қишлоғидаги 50-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Лобар Эргашева калтакланди. Ўқитувчи «Nasafnews»га мурожаат қилиб, айни пайтда аҳволи ёмон эканини, УТТ текширувидан ўтгач, ҳомиласини йўқотиш хавфи юқорилигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, воқеа 26 апрель куни содир бўлган. Калтакланганини айтган ўқитувчининг оёқ ва қўл билакларига тан жароҳати етказилган.
Қашқадарёда ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтди (+Видео)Қашқадарёда ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтди (+Видео)«2-«б» синфга инглиз тили фанидан дарсим бор эди. Дарс бошлангандан сўнг, 10 дақиқадан кейин орқа партада шовқин бошланди. Уларга огоҳлантириш мақсадида танбеҳ бердим. Тўғри ўтиринглар, дарс бошланди, дедим. Билсам, орқа партада «нолевой» синфидаги болалар экан. Шу мактабда дарс берадиган педагог аёл ҳам «нолевой»га ўқийдиган фарзандини шу синфга тиқиб қўйган экан. Бола жуда эрка ва шовқин кўтаргани учун унга танбеҳ бердим. Дарс тугади. 5-соат бошлангандан кейин 1- «а» синфга дарсга кирдим, инглиз тили фанидан. Ҳалиги болакайнинг онаси ёнимга келди. «Нима учун фарзандимга уришасан, урдинг, 2 шапалоқ урдинг» деб тўхмат қилди. Шундан кейин бу аёл биринчи синфларнинг олдида мени ура кетди. Мен агар бирор айб иш қилган бўлсам, узр сўрайман дедим. Аммо у менга қулоқ солмади»,- дейди у.

Лобар Эргашеванинг таъкидлашича, жанжал директорнинг хонасида ҳам давом этган.

«Дарс пайтида директор мени чақиртирди. Борганимда, ўша ўқитувчимизнинг оналари келган экан. Катта ёшли онахон. У киши менга:- «Сан нимага неварамни урасан, ман сани йўқ қиламан, бўшаттираман, деб таҳдид қила кетди». Ташқарига  чиққанимиздан кейин эса дарсга кетаётгандим, «сен тўхта-да» дедида, юзимга шапалоқ тортиб юборди. Кейин иккинчи қаватдан опаси югуриб чиқдида, у ҳам уриб, калтаклаб кетди. Кутилмаган зарбадан ўзимни ҳимоя қилолмай қолдим»,- дейди жабрланган ўқитувчи.

«Nasafnews» мухбири ҳолат юзасидан 50-умумий ўрта таълим мактаби директори Олим Нуриллаевдан изоҳ олди.У инглиз тили ўқитувчисининг ўзи болани урганини айтиб, воқеани «арзимаган тортишув» деб баҳолади.

«Инглиз тили дарсини ўтаётган бўлган. Дарсга халақит берган «нолевой»лардан 2 тасини икки шапалоқ урган. Улардан бири бориб онасига воқеани айтган. Онаси боланинг момоси билан олдимга келиб, «Неварамни урибди, мана бети қизариб кетган» деди. Мен момога ўзингизни қизингиз ҳам ўқитувчи-ку, дедим. Эртага қизингизни бирор киши уриши мумкин, билмай ургандир, ҳеч нарса қилмайди дедим»- , дейди директор.

Директорнинг айтишича, унинг хонасидан чиққан боланинг бувиси ва онаси залда инглиз тили фани ўқитувчиси билан тортишиб қолган. Ҳолат кузатув камерасига тушган.

«Кейин камерадан кўряпмиз. Ўша болани бувиси ўқитувчига 2 марта қўл кўтарган. Опасини ўрганда қўли теккан ёки тегмагани кўринмаган камерада. Кейин аёллар бориб ажратиб олган уларни. Ўша куни «участковой»ни чақиртирдик, келди. Кечирим сўради. Ўқитувчидан кечирим сўрагандан кейин, ҳа бўлди, деб «дело» ёпилган», – деб қўшимча қилади мактаб директори Олим Нуриллаев.

Лобар Эргашеванинг ўзи билан бирга ишлайдиган турмуш ўртоғи ҳам ҳолатга ўз фикрини билдириб, хотини 6 ёшли болани урмаганини таъкидлади.
Қашқадарёда ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтди (+Видео)«Оддий бир даккини катта ваҳима қилиб, бошқа синфга дарс ўтаётган вақтида синфидан чақириб олиб, «мени боламни нимага урдинг» деб тўхмат қилган. Биз Яккабоғдан шу ердаги болаларни ураман, деб боряпмизми? 6 ёшли болани ким, қандай қилиб ура олади?» ,- дейди Тўйчи Ғайиров.

«Чўлқувар» маҳалла профилактика инспектори Шавкат Бозоров мазкур воқеадан хабардор эканини маълум қилиб, ҳозирда суриштирув ишларини олиб бораётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!