Қашқадарёда фожиа. Уч нафар ака-ука вафот этди. Қурбонлар жами 4 киши

Қашқадарёда фожиа. Уч нафар ака-ука вафот этди. Қурбонлар жами 4 киши

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши вафот этгани айтилган хабарлар тарқалди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, 2022 йил 19 март куни Миришкор-Қарши йўналишида Lacetti ва Cobalt машиналари ўзаро тўқнашган ва ҳар иккала машина йўл четидаги чуқурликка тушиб кетган. Оқибатда Lacetti машинасида бўлган 4 киши оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Cobalt машинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Манбага кўра, вафот этганларнинг уч нафари ака-ука бўлиб, улар устачилик қилиш учун Тошкентга кетаётган бўлган. Ҳодиса юзасидан ҳали расмий маълумот берилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!