Қарздор алиментчи ота 15 кунга қамалди

Қарздор алиментчи ота 15 кунга қамалди

Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 26.09.2016 йилги буйруғига асосан, қарздор Б.Карамовдан ундирувчи А.Утамбетованинг фойдасига, унинг тарбиясидаги беш нафар фарзандининг таъминоти учун алимент пулларини тўлаш белгиланган.
Лекин, қарздор ўзида масъулиятни сезмай, ўз фарзандларига аталган алимент пулларни бир неча ой давомида қасддан тўламай келади. 
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш жойи кўздан кечирилганда, ундирувчи А.Утамбетова билан бир хонадонда рўйхатда турганлиги сабабли, уни топиш имконияти бўлмайди ва унга нисбатан қидирув эълон қилинади.
26.04.2019 йили Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими ходими томонидан қарздор ушланиб, 32 ой учун 24 млн. 372 минг 480 сўм алимент қарздорлигини қасддан тўламаганлиги учун, суд томонидан унга нисбатан МЖтКнинг 47-4 моддаси билан 5 кунлик қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!