Эртага, 30 сентябр куни «Ўзбекфильм» киноконсернида ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Туркий тилли давлатлар (Турксой) кинонамоёндалари иштирокида «Қардошлик санъати» форуми ўтказилади. Унда Турксой Халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорлари тақдирланиб, туркий халқлар кинематографлар уюшмасининг ташкил этилади. Шунингдек, Айла Челик, Талиб Теле ва Зейнеп Ҳасенли каби таниқли санъаткорларнинг чиқишлари бўлиб ўтади.
Тадбирда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Турксой ташкилоти бош котиби Султан Раев, Озарбайжон Маданият вазири маслаҳатчиси Орҳан Фикретоғ, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги кино бошқармаси бош директори Эркин Йилмаз, «Туркманфилм» бошлиғи Арслан Эебердиев, «Татаркино» студияси раҳбари Миляуша Айтугановалар ҳам қатнашади. Форумда «Ўзбекфилм» киноконсернида Туркий халқлар кинематографлар уюшмаси тузилиб, бир қатор меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.
Кун якунида эса «Қардошлик санъати» туркий тилли халқларнинг таниқли санъаткорлари иштирокида бадиий кеча ташкил этилади. Жумладан, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳамида Омарова ва Аишал Мамедов, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артистлар Канат Торебай ва Венера Нигматулина, Қирғизистон халқ артисти Ортиқпай Суюдуков ва Қирғизистонлик режиссёр Темир Бирназаров, таниқли Туркман режиссёри Хўжақули Нарлиев, машҳур турк актёрлари Жалол Ал ва Али Мете ва бошқалар иштирок этишади.
Турк хонандаси Айла Челик, Қирғизистон Республикаси халқ артисти Бек Борбиев, Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов, озарбайжонлик хонандалар Талиб Теле ва Зейнеп Ҳасенли эса ўзларининг машҳур куй-қўшиқлари билан кечани файзли ўтказишда хизмат қилишади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.