Қандай қилиб уйдан туриб йиллик ставкаси 25% бўлган депозит очиш мумкин?

Қандай қилиб уйдан туриб йиллик ставкаси 25% бўлган депозит очиш мумкин?

TBC Bank мижозларига бир неча дақиқа ичида фойдали шартлар билан депозит очишни таклиф қилади.

Пулларни қадрсизланишдан қандай асраб қолса бўлади? Бунинг энг синалган усули – депозит очиб, пулни банкда сақлаш. Aгар банк яхши ставка таклиф қилса, маблағни нафақат инфляциядан сақлаб қолиш, балки кўпайтириб олиш ҳам мумкин. ТБC Депозит – бу йилига 25 фоиз фойда келтирадиган ишончли омонат.

Сизни банкка бориш, узундан-узоқ навбатларда туриш ва қоғозбозликдан озод қиламиз. Депозитни уйингиздан туриб, TBC Uz иловасида бир-икки дақиқада очиб оласиз.

Ўзингизга маъқулини танланг

TBC сизга икки хил депозит таклиф қилади – Муддатли TBC Депозит ва Талаб қилиб олингунча TBC Депозит. Бу икки депозитнинг бир-биридан фарқи нимада?

Сақлаш муддати. Талаб қилиб олингунча депозитни исталган муддатга, масалан, 5 кунга ёки 5 йилга сақлаш мумкин. Муддатли депозит еса маълум вақт давомида (18 ой ва 24 ой) сақланади, пулингизни муддатидан олдин ҳисобингиздан ечиб оломайсиз.

Фоизлар. Муддатли депозитнинг фоиз ставкаси юқорироқ, аммо сиз маблағингизни белгиланган муддатдан аввал қайтариб ололмайсиз. Талаб қилиб олингунча депозитда фоизлар юқори емас, бироқ исталган пайт ҳисобни тўлдириш ёки пул ечиш имкони бор.

Дастлабки бадал ва ҳисобни тўлдириш. Талаб қилиб олингунча депозит очиш учун минимал сумма киритиш талаб этилмайди, Муддатли онлайн-депозитни эса камида 100 000 сўмга очиш мумкин.

Муддатидан олдин ёпиш ва ечиб олиш. Aгар сиз Муддатли депозитни белгиланган вақтидан аввал ёпмоқчи бўлсангиз, депозит бўйича фоизларингизни ололмайсиз, ёки уларни пасайтирилган ставка (15%) бўйича оласиз. Талаб қилиб олингунча депозит шартлари аксинча – депозит муддатидан олдин ёпилса ҳам, фоизлар тўлиқ ҳисобланади.

Хавфсиз депозит

TBC билан сизнинг пулларингиз хавфсиз сақланади, чунки банк депозитлари фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан суғурталанган. Бу дегани, сизнинг маблағларингиз ҳар қандай ҳолатда фоизлари билан қайтарилади.

TBC Uz иловасида ҳозироқ онлайн-депозит очинг ва пулларингизни ҳар йили 25 фоизга кўпайтириб боринг.

Batafsil ma'lumot tbcbank.uz saytida yoki 1150 raqami orqali.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!