Путинни «қувиб юбориш»га бел боғлаган шаман Читада митинг ўтказиб, Москвага йўл олди

Путинни «қувиб юбориш»га бел боғлаган шаман Читада митинг ўтказиб, Москвага йўл олди

Президент Владимир Путинни «қувиб чиқариш» мақсадида пиёда Москвага йўл олган ёқутистонлик шаман Александр Габишев биринчи йирик шаҳарга етиб келди, деб ёзади «Снег.тв».

Читада жангчи шаман одамлар сони бўйича маҳаллий рекордни ўрнатган митингни тўплади. Турли манбаларга кўра, 300 дан 700 нафаргача киши шаҳар майдонига шаман билан учрашиш учун йиғилган.

Норозилик митингини ташкиллаштиришда шаманга РФКПнинг ҳудудий бўлинмаси ва «Гражданская солидарность» ташкилоти ёрдам берди, акция «Путинсиз Россия» шиори остида ўтди.

«Менга худо Путиннинг одам эмас, шайтон эканлигини ва мен уни қувиб юборишимни айтди. Ва мана, мен уни қувиш учун кетяпман. Ҳозирча тинч усуллар — халқ мажлислари, митинглар билан. Агар булар ёрдам бермаса, бошқа усуллар ҳам бўлади», — деди Габишев норозилик акциясида.

Шаман Россияда тўғридан тўғри халқ ҳокимияти ўрнатилиши, Путин эса истеъфога чиқиши керак, деган қатъий фикрда.

У кейинги манзил — Бурятия пойтахти Улан-Удэга йўл олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!