Путин ва Си Цзиньпиннинг баёноти АҚШни хавотирга солди

Путин ва Си Цзиньпиннинг баёноти АҚШни хавотирга солди

Хитой ва Россия ўртасидаги стратегик иттифоқ кучайиб бораётгани, бу эса Ғарб учун яхшилик келтирмаслиги айтилди.
Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғида айтилган жаҳон саҳнасида бирлашган фронт тўғрисидаги баёноти Қўшма Штатларда хавотир уйғотди. Бу ҳақда “The Washington Times” газетаси учун Билл Герц ёзган.
“Си Цзиньпин ва Путин халқаро демократия ва суверенитетга таҳдид солувчи янги дунё тартибини яратишга ҳаракат қилмоқда”, деган AҚШ сенатори Марши Блэкберн. Газета унинг шу сўзларини келтирган.
Мақолада қайд этилишича, ҳарбий-денгиз кучларининг истеъфодаги капитани ва Тинч океан флотининг разведка бошқармаси собиқ директори Жим Фаннелл икки етакчи ўртасидаги учрашув Хитой ва Россия ўртасидаги стратегик иттифоқ кучайиб бораётганини кўрсатганини таъкидлаган, бу эса Ғарб учун яхшилик келтирмаслиги айтилган.
“Муҳим стратегик таъсир шундан иборатки, янги альянс AҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши икки фронтда қарама-қаршилик кўрсатиш ёки уруш ваъда қилади”, дейилади нашрда.

Унинг қўшимча қилишича, ҳар қандай даражадаги америкалик раҳбарлар “бир вақтнинг ўзида иккита театрда” уруш олиб боришлари учун “совуқ уруш” стандартига қайтиш вақти келди.
Пайшанба куни Самарқандда ШҲТ саммитида Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Россия раҳбари Ғарбнинг бир қутбли дунё яратишга бўлган уринишларини танқид қилди. Унинг хитойлик ҳамкасби Пекин Москва билан биргаликда масъулиятли жаҳон давлати намунасини кўрсатишга ва дунёни барқарор ва ижобий ривожланиш йўлига олиб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!