Путин Украина билан урушга жалб қилинган барча ҳиндистонликларни Россия армиясидан четлаштиришга рухсат берди — NDTV.
Ушбу масалани Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Москвада бўлиб ўтган Владимир Путин билан учрашувда кўтарди, дея хабар бермоқда телеканал манбаларга таяниб. NDTV телеканали маълумотларига кўра, Путин Россия армиясига чақирилган барча Ҳиндистон фуқароларини четлатишга ва уларнинг қайтишига кўмаклашишга рози бўлган.
Март ойида Ҳиндистон расмийлари алдов йўли билан, Россия томонида Украинага жангга жўнатилган одамлар савдоси тармоғини фош этганини айтган эди. Ҳиндистон марказий тергов бюросига кўра, Россия армиясига шу йўл билан камида 35 нафар ҳиндистонлик фуқаро жўнатилган.
Ҳозирда Украина билан урушда камида икки Ҳиндистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум, дея қайд этди NDTV.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Ким Жин Ённинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида Жанубий Кореянинг икки нафар ишчиси, 1 нафари Лаос ва 18 нафари Хитой фуқароси бўлган.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.