Путин Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди. Бу кимлар учун?
Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси Россия фуқаролигини соддалаштирган тартибда олишлари мумкин. Россия президенти Владимир Путин тегишли фармонга имзо чекди.
Тузатиш Россия президентининг 2019 йилдаги фармонига киритилмоқда. У фармонга мувофиқ, ДХР ва ЛХР аҳолисига Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилган эди.
Эндиликда бу тартиб Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси учун ҳам амал қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).