Россия президенти Владимир Путин янги йил муносабати билан россияликларга мурожаат қилди. Москва вақти билан 31 декабр куни тушдан кейин мурожаат Узоқ Шарқдаги Россия телеканалларида намойиш этилди.
«Мустақил, озод ва қудратли мамлакатимиз энг мураккаб чақириқларга жавоб бера олди. Энди эса, янги йил остонасида, биз келажак ҳақида ўйлаймиз. Ишончимиз комилки, ҳаммаси яхши бўлади. Биз фақат олдинга интиламиз», деди Путин Кремл фонида мурожаат қилиб.
«Биз аниқ биламизки, биз учун мутлақ қадрият Россиянинг тақдири, фуқароларнинг фаровонлигидир, шундай бўлган ва шундай бўлади. Ватанимизга бўлган самимий туйғулар ҳаётимизни юксак маъно-мазмунга тўлдириб, унинг суверенитети, хавфсизлиги, манфаатларини ҳимоя қилиш, эркин тараққиётига ҳисса қўшиш истаги биз учун шараф ишига айланди», деди Россия раҳбари.
Путин ўз мурожаатида Россия-Украина уруши қатнашчилари ҳақида гапириб, россияликлар ҳарбийларининг «мардлиги ва жасорати билан фахрланишини» айтди. «Ушбу янги йил арафасида бутун Россия бўйлаб миллионлаб одамларнинг оилалари ва дўстларининг фикру-ҳаёли, умиди бизнинг аскарлар ва қўмондонларимиз билан бирга», деди Россия президенти.
Шунингдек, у Россия «Улуғ Ватан уруши» фахрийларининг аҳди ва анъаналарига содиқ эканини таъкидлади.
«Ҳар бир хонадонимизга, ҳар бир оиламизга, азиз юртимиз – Россияга фаровонлик тилайман. Биз бирга бўлсак, ҳаммаси амалга ошади», деб қўшимча қилди Путин.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасида пенсия учун ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.