Путин: Ғарб Россиянинг қашшоқ мамлакатларга бепул ўғит етказиб беришга тайёрлигини эътиборсиз қолдирди

Путин: Ғарб Россиянинг қашшоқ мамлакатларга бепул ўғит етказиб беришга тайёрлигини эътиборсиз қолдирди

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Россия муҳтож давлатларга бепул ўғит етказиб бериш таклифига ҳеч қандай жавоб олмаган.

“Беҳаёликнинг авжи шуки, ҳаттоки бизнинг Европа портларида блокланган 300 минг (тонна) рус ўғитларини санкциялар туфайли муҳтож давлатларга текин ўтказиш бўйича таклифимиз ҳамон жавобсиз қолмоқда”, — деди Путин.

Аввалроқ Путин БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Россия томони ривожланаётган мамлакатларга ўғитларни текин етказиб беришга тайёрлиги ҳақида маълум қилганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!