Путин ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди

 Путин ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди

Мурожаат Россиянинг 2023 йилда ЕОИИ органларига: Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва ЕИҲ кенгашига раислиги муносабати билан юборилган.

Унинг таъкидлашича, 2015 йилда ЕОИИ ташкил этилганидан буён ўзаро савдо ҳажми 60 фоизга ошган ва 2021 йилда 73,1 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий кўрсаткичга етган.

Ташқи савдо ҳажми 46 фоизга ўсиб, 846,3 миллиард долларни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ялпи ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 28,7 фоизни, миллий валютадаги тўловлар улуши эса 75 фоизга яқинлашди.

Путиннинг фикрича, ЕОИИ «кўп қутбли дунёнинг кучли, мустақил қутбларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!