Биз унинг мамлакатига бормаймиз, деди Доналд Трамп ўз мурожаатида.
АҚШ президентининг бoшқа баёнотлари:
◾️ Кейинги учрашув Зеленский ва Путин билан ёки Зеленский, Путин ва мени иштирокимда бўлади. Мен икки етакчи ўртасида учрашув ташкил қилмоқчиман;
◾️ Россия ва Украина орасида маълум бир ҳудудлар алмашинуви бўлади. Россия баъзи муҳим ҳудудларни босиб олган, биз ушбу ҳудудларнинг бир қисмини Украинага қайтаришга ҳаракат қиламиз;
◾️ Сўровномаларга кўра, Украинадаги аҳолининг 88 фоизи Россия билан тинчлик битими тузилишини хоҳлайди;
◾️ Путин билан учрашувнинг дастлабки бир неча дақиқасидаёқ Украина бўйича келишувга эришишнинг иложи бор ёки йўқлигини билиб оламан;
◾️ Россия ва АҚШ ўртасида савдо муносабатларини нормаллаштирилиши мумкин;
◾️ Мен барибир Путинни Зеленский билан бир стол атрофида ўтиришга мажбур қила оламан;
◾️ Мен музокара жараёнини тарк этишим ва уларга омад тилашим мумкин, аммо бундай ҳолатда Украина бўйича тинчлик музокаралари тугайди;
◾️ Россия — уруш олиб борадиган мамлакат. Улар кўплаб урушлар қилган. Улар Гитлер ва Наполеонни енгишган;
◾️ Уруш бошида руслар автомагистрал бўйлаб ҳаракатланганида, 4 соатда Киевда бўларди. Аммо россиялик генерал қишлоқ хўжалиги ерларидан ўтишга қарор қилган. Мен бу генерал кимлигини билмайман, лекин Путинни яхши билганим учун шуни айтишим мумкинки, катта эҳтимоллик билан ушбу генерал тирик эмас;
◾️ Менимча, Путин билан учрашувимиз яхши бўлади, лекин ёмон ҳам бўлиши мумкин.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.