Пул порт шаҳарчасида катта миқдордаги нефть сизиб чиқди

Пул порт шаҳарчасида катта миқдордаги нефть сизиб чиқди

Англия жануби-ғарбидаги Пул порт шаҳарчасида 200 баррелга яқин резервуар суюқлиги, жумладан, катта миқдордаги нефть сизиб чиқди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб The Telegraph хабар бермоқда.

Воқеа «жиддий ҳодиса» сифатида баҳоланмоқда:

Сизиб чиққан қувур оператори Perenco, штаб-квартираси Лондон ва Парижда жойлашган Англия-Француз нефть ва газ корпорацияси.

Газетанинг ёзишича, Пуладаги бандаргоҳ Европадаги энг йирик табиий бандаргоҳ бўлиб, у ерда кўплаб сайр қилувчи қушлар яшайди. Фавқулодда вазиятнинг аниқ сабаблари маълум эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!