Прокуратура текширувидан кейин Нукус педагогика институти ректори ишдан кетди

Прокуратура текширувидан кейин Нукус педагогика институти ректори ишдан кетди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини имзолаган.

Филология фанлари доктори, профессор Куанишбай Оразимбетов 2016 йилнинг 26 августидан буён институтга ректорлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан белгиланган квотадан ортиқ абитуриентни ўқишга қабул қилган Нукус педагогика институти раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

KUN.UZ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!