Президентнинг Бўкага ташрифидан сўнг Тошкент вилоятидаги бешта туман ҳокими икки ойлик маошидан айрилди

Президентнинг Бўкага ташрифидан сўнг Тошкент вилоятидаги бешта туман ҳокими икки ойлик маошидан айрилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка тумани пахта далаларида бўлган эди. 13 октябрь куни эса вилоят ҳокимининг фармойиши билан нафақат Бўка, балки Пскент, Бекобод, Чиноз ва Янгийўл туманлари ҳокимлари икки ойлик маошларидан маҳрум қилинди.

Вилоят ҳокимининг фармойишида қайд этилишича, икки ойлик маошидан маҳрум қилинган туман ҳокимлари Вазирлар Маҳкамасининг 30 августдаги «2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган, дея хабар беряпти «Turon 24» агентлиги.

Туман ҳокимлари икки ойлик маошидан маҳрум қилинганидан ташқари, агар туман учун белгиланган кунлик режа бажарилмаса, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳақида ҳам огоҳлантирилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!