Президентнинг 5 ташаббуси ҳақида шеър ўқиган қизчага «Кобальт» автомобили топширилди

Президентнинг 5 ташаббуси ҳақида шеър ўқиган қизчага «Кобальт» автомобили топширилди

Хабарингиз бор, жорий йил 1 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманидаги Бўстон маҳалласига ташриф буюриб, туманда 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди. Давлатимиз раҳбари мазкур маҳаллага ташрифи чоғида ҳудудда жойлашган 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг «5 ташаббус» деб номланган шеърини ўқиб берган эди.

Айни пайтда Тошкент вилояти Бўка туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.

Тадбир доирасида Фазилат Ёқубовага президент совғаси – «Кобальт» автомобили топширилди. 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабига «Исузу» автобуси берилди.

Президент совғасини Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!