Президент терроризм билан кураш бўйича янги стратегияни тасдиқлади

Президент терроризм билан кураш бўйича янги стратегияни тасдиқлади

Оқ уй матбуот хизмати маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг терроризм билан кураш бўйича янги стратегиясини тасдиқлади. 

Янги стратегияга мувофиқ АҚШ терроризм билан курашда энг муҳим давлат сифатида кўрилиб, унинг НАТОдаги ҳамкорларининг ҳам бу курашдаги ўрни эътироф этилган.

Стратегиянинг асосий мақсади эса террорчиларни улар жойлашган ергача таъқиб қилиш, уларнинг молиявий манбаларини тўхтатиш, террорчилик гуруҳлари фаолиятига батамом барҳам бериш кабилардир. Стратегия АҚШнинг 2011 йилги миллий стратегияси ўрнига қабул қилинади. 

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!