NASA президенти Жеймс Брайденстайн АҚШ Ой юзасида доимо ҳозир бўлиш ниятида эканлигини билдирди. Бу ҳақда xs.uz хабар берди.
Бизнинг бугунги кундаги устувор мақсадларимиздан бири Ойга қайтишдир. Бу сафар биз Apollo экспедицияси пайтидагидек қилмаймиз. Бу сафар Ойда доимо бўлмоқчимиз , - деди Брайденстайн АҚШ Конгресси Вакиллик палатасининг савдо, адлия, илм-фан ва ўз муассасаси билан боғлиқ кичик қўмитасидаги эшитув чоғида.
Бу биз у ерда қолишимизни англатади. Бунда Ой юзасида одамлар доим бўлиши назарда тутилмаяпти. Бу у ерда бизнинг роботлар, луноходлар доим бўлиши, шунингдек, у ерда илм-фан билан шуғулланадиган одамларнинг вақти-вақти билан бориб келишини англатади , - дея изоҳ берган NASA раҳбари.
Яқинда АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ҳам Хантсвиллдаги Миллий космик кенгаш йиғилишида АҚШ астронавтлари яқин беш йил ичида Ойга қайтишини маълум қилганди. Американинг Apollo 11 космик кемаси Ойга биринчи марта 1969 йил 20 июлда илк қўнишни амалга оширганди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.