Премьер-лига 2023/24 ўтказилиш саналарига аниқлик киритилди

Премьер-лига 2023/24 ўтказилиш саналарига аниқлик киритилди

Премьер-лигада 2023/24 йилги мавсум 12 август куни бошланади.

"Sky Sports" маълумотларига кўра, кейинги мавсум ўтган йилнинг 6 августида бошланган 2022/23 йилги мавсумдан бир ҳафта кечроқ бошланади, чунки тақвим COVID-19 пандемияси ва Қатарда ўтказиладиган 2022 йилги Қишки Жаҳон чемпионатидан сўнг нормал ҳолатга қайтади.

Мавсум якуни 2024 йилнинг 19 майига белгиланган.

Кейинги мавсум тақвимига 13 дан 20 январгача бўлган қишки таътил киради. Шунингдек, қишда кейинги тур бошланиши ва олдинги турнинг тугаши орасида камида 48 соат вақт ўтади.

Ёзги трансфер ойнаси 14 июнь куни очилади ва 1 сентябрь куни соат 23:00да ёпилади. Қишки трансфер ойнаси 2024 йилнинг 1 январидан 1 февралигача очиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!