Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Россия билан музокаралар барбод бўлишида Польша ва Балтика давлатларини айбловчи баёнотлари Шарқий Европада қаттиқ норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Partizan нашрига берган интервьюсида Меркель 2021 йили Владимир Путин билан янги мулоқот бошлашни истаганини, аммо Варшава ва Балтика пойтахтлари бунга тўсқинлик қилганини айтди.
«Кейин мен лавозимни тарк этдим ва Путиннинг тажовузи бошланди», — деди у.
Польшанинг собиқ бош вазири Матеуш Моравецкий Меркелга жавобан уни кескин танқид қилди. Унга кўра, айнан Меркелнинг «Шимолий оқим» лойиҳасини қўллаб-қувватлаши Европанинг Россияга боғлиқлигини кучайтирган. У Меркелни “Германиянинг замонавий тарихидаги энг зарарли сиёсатчилардан бири” деб атади.
Унинг партиядоши Адам Белян эса:
«Унинг қўлларида қон бор, унга жим бўлгани маъқул», — деди.
Кескин танқидлар Балтика давлатларидан ҳам янгради. Латвиянинг собиқ мудофаа вазири Артис Пабрикс Меркелни «Кремл таъсир агентидек эшитилади», дея таърифлади. Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна таъкидлашича, уруш учун жавобгарлик фақатгина Россия зиммасида. Эстония парламенти депутати Марко Михкельсон эса Меркел сўзларини «унинг сиёсий меросидаги янги пастлик» деб атади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.