Польша Ички ишлар вазирлиги ва маъмурияти Европа комиссиясига Миграция пакти бўйича бирдамлик механизмидан тўлиқ озод қилиш учун ариза топширди.
Бу ҳақда чоршанба куни вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.
"Биз бир неча ой давомида ҳеч қандай кўчириш механизмларига рози эмаслигимизни таъкидлаб келмоқдамиз. Польша Европа Иттифоқи чегараларини ҳимоя қилиш учун жуда катта харажатларни ўз зиммасига олади ва Беларус томонидан миграция босимини бошдан кечирмоқда... Шуни таъкидлаш керакки, бундай аризани топшириш қарори бир йил эмас, балки кўп йиллик ҳимояни англатади. Биз бу ҳақда эълон қилдик ва ўз сўзимизда турдик”, деди Польша ички ишлар вазири Марцин Кервинский аризасига изоҳ берар экан.
Аввалроқ Польша бош вазири Дональд Туск мамлакат Европа Иттифоқи миграция пактини амалга оширишдан қатъий бош тортганини маълум қилганди. Президент Карол Навроски ва ташқи ишлар вазири Марцин Кервински ҳам Польшада Европа Иттифоқининг миграция пактининг амалга оширилишига қарши чиқиш ниятида эканликларини маълум қилди.
Польша-Беларус чегарасида хорижликлардан халқаро ҳимоя учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилгани аввалроқ хабар қилинган эди. 60 кун давомида амалда бўлган Полша ҳукуматининг тегишли қарори 2025 йил 27 мартда кучга кирди ва кейинчалик Сейм томонидан узайтирилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.