Покистондаги портлаш қурбонлари сони 83 кишига етди, уларнинг аксарияти полициячилар

Покистондаги портлаш қурбонлари сони 83 кишига етди, уларнинг аксарияти полициячилар

Покистон шимоли-ғарбидаги Пешовар шаҳридаги масжидда уюштирилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 83 нафарга етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг аксарияти полициячилардир, дея хабар беради Euronews.

Касалхонага ташриф буюрган Бош вазир Шаҳбоз Шариф портлаш ортида турганларга нисбатан «қаттиқ чора» кўришга ваъда берди. Дастлаб Покистонлик Толибон қўмондони ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди, бироқ кейинчалик гуруҳ диний сайтларга қилинган ҳужумлар ўз сиёсатига зид эканини тушунтириб, буни рад этди.

Шаҳарнинг қаттиқ қўриқланадиган ҳудудидаги суннийлар масжидига қилинган ҳужум сўнгги йилларда Покистон хавфсизлик кучларига қилинган энг қонли ҳужумлардан бири бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!