Покистон ҳукумати ўз тарихида илк марта халқаро денгиз ташувчи компанияга Эрон билан боғловчи денгиз йўналишини очиш учун лицензия берди.
Бу ҳақда Покистоннинг денгиз ишлари бўйича вазири Муҳаммад Жунайд Анвар Чаудҳрий душанба куни эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, "Sea Keepers" компаниясига Покистон, Эрон ва Перш кўрфази ҳамкорлик кенгаши (PGCC) мамлакатлари ўртасида денгиз йўллари орқали қатнов ташкил қилиш ҳуқуқи берилган.
Қарор денгиз ишлари, мудофаа, ташқи ишлар ва ички ишлар вазирликлари, шунингдек, Покистон Миллий денгиз компанияси ва порт маъмуриятлари вакиллари иштирокидаги юқори даражадаги йиғилишда тасдиқланган.
Чаудҳрий ушбу ташаббусни Покистоннинг миллий денгиз сиёсатидаги муҳим қадам деб атади ва минтақавий алоқалар, диний туризм ва иқтисодий фаолликни ривожлантиришда денгиз йўлларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Янги денгиз қатнови ҳар йили юз минглаб йўловчиларга, айниқса Эрон ва Ироққа зиёратга борадиган ҳожилар, PGCC мамлакатларига ишчи ва сайёҳлар учун хизмат қилиши кутилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.