Пилла етиштиришда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади

Пилла етиштиришда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади

Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

▫️ тут уруғи тайёрлаш;

▫️ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;

▫️ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;

▫️ тут ипак қурти парваришлаш;

▫️ тирик ва қуриқ пиллани саралаш;

▫️ тирик пиллани қуритиш;

▫️ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;

▫️ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);

▫️ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;

▫️ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;

▫️ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;

▫️ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;

▫️ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!