Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жамоанинг тайёргарлик жараёни, Жаҳон чемпионатидаги мақсадлар ва Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Канадага қарши ўйин хулосалари
“Канадага қарши ўртоқлик учрашувида ижобий жиҳатлар ҳам, камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Лекин бу ўйин биз учун муҳим синов вазифасини ўтаб берди, сабаби олдиндаги юқори савияли рақибларимиз даражасини яхшироқ ҳис қилишга ҳаракат қилдик. Жаҳон чемпионатида Шимолий Америка жамоасига қарши ўйнамасак-да, бизга бундай ўйин керак эди. Мен доим кучли жамоаларга қарши ўйнаш тарафдориман, чунки фақат улар сенинг камчиликларингни кўрсатиб бера олади. Кучсиз рақибларни ютишингиз мумкин, аммо бу орқали муаммоларингизни кўра олмайсиз.
Ўйиндаги ижобий жиҳат шуки, биз кўплаб вазиятлар яратдик. Гол уриш учун аниқ имкониятларимиз бўлди, бир оз омад етишмади. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда жамоавий ҳаракатларда хатоларга йўл қўйиб, индивидуал ўйинга ўтиб кетдик. Бундай ҳолатда исталган рақибга қарши ўйнаш қийинлашади. Мураббийлар штаби билан ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб, керакли хулосаларни чиқардик”.
Жаҳон чемпионатидаги рақиблар (Португалия, Колумбия, Конго ДР) ҳақида
“Бундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнаганда имкон қадар хатосиз ҳаракат қилиш керак. Жаҳон чемпионатида рақибларнинг савияси ўта юқори бўлади — улар тезкор, жисмонан кучли ва ҳар қандай кичик хатони дарҳол жазолай олади. Бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз, қаттиқ ишлашимиз, сабрли бўлишимиз ва назоратни йўқотмаслигимиз шарт.
Асосий кучимиз иштиёқ, меҳнат ва таслим бўлмасликда бўлиши керак. Агар менда Криштиану Роналдуга қарши майдонга тушиш имкони бўлса, менда ундан-да кучлироқ иштиёқ бўлиши керак. Колумбия ёки Конго футболчиларига қарши ҳам худди шундай мотивация билан ўйнашимиз зарур. Олдимизда забт этишимиз керак бўлган катта тоғ турибди ва биз унинг чўққисига Ўзбекистон байроғини ўрнатишга интилишимиз шарт. Ўзбекистонликлар бутун дунёга бокс ва жанговар спорт турларидаги муваффақиятлари билан танилган. Футболда ҳам охирги сониягача курашадиган жангчи эканимизни ҳаммага кўрсатишимиз керак”.
Авлодлар алмашинуви ва Осиё Кубоги
“Таркибни шакллантиришда ўн йилга яқин вақт давомида терма жамоада ўйнаб келаётган, ЖЧга чиқиш йўлида хизмат қилган футболчиларни инобатга олдим — улар бу ерда бўлишга лойиқ. Лекин менинг позициям аниқ: футболчининг исми ёки ўтмишдаги ютуқлари ҳал қилувчи омил эмас. Агар яхши ўйнасангиз, ҳатто 16 ёшда бўлсангиз ҳам терма жамоага чақирилишингиз мумкин. U-17 ва U-19 даги бир нечта йигитлар ҳозирданоқ эътиборимни тортди. Таркибда тажриба ва ёшлик ўртасида тўғри мувозанат бўлиши зарур.
Жаҳон чемпионати биз учун катта мактаб. Агар яхши натижага эришсак, хурсанд бўламиз. Акс ҳолда, ишимизни давом эттирамиз, чунки кейинги улкан мақсадимиз кузда бошланадиган Осиё Кубоги бўлади. Ўша пайтга бориб таркибга янги кучларни ҳам жалб қиламиз”.
Мухлисларга мурожаат
“Мухлисларимиз бир нарсани билишларини хоҳлайман: футболчиларимиз ҳатто ғалаба қозона олмаган тақдирда ҳам майдонда бор кучини беришади. Улар Ўзбекистон либосини кийишдан фахрланади. Канадага қарши ўйиндан кейин йигитлар мағлубиятдан шу қадар сиқилишдики, ҳатто тузукроқ ухлай олишмади. Гарчи бу шунчаки ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам, улардаги масъулият ва терма жамоага бўлган муносабат мени мураббий сифатида жуда қувонтирди”.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе "оқ бўрилар"нинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини томоша қилиш учун Америка қитъасига бормаганига изоҳ берди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар беришича, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган нефтни юклаётган ASIA ва NISSOS IOS танкерларига 19 июль куни юклаш операциялари пайтида ҳужум қилинган.
Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.