Наманган вилояти Поп туманидаги Чодаксой сойида чўкиб кетган 24 ёшли йигит жасади бир ҳафтадан ортиқ вақт давом этган қидирув ишларидан кейин топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
ФВБ томонидан 31 май куни эълон қилинган хабарда айтилишича, 2002 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро 28 май куни туманнинг «Шайхон» МФЙ ҳудудидаги дам олиш маскани яқинидан оқиб ўтувчи Чодаксой сойининг чўмилиш тақиқланган ҳудудига тушган ва сувга чўкиб, оқиб кетган.
Шундан сўнг вилоят ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Акмалжон Ўринбоев бошчилигида қидирув-қутқарув ишлари бошланган.
Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.
1 июн куни Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганди.
4 июн кунига келиб йигитнинг жасади сойдан топилган ва тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга топширилган.
ФВБ фуқароларни чўмилиш тақиқланган ҳамда хавфли деб белгиланган ҳудудларда сувга тушмаслик ҳақида огоҳлантирди.
«Сув ҳавзалари ва сой-каналларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлашнинг энг муҳим омилларидан биридир. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини асранг, сувда хавфсизлик қоидаларига амал қилинг», – дейилади хабарда.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путинга шахсий учрашув ўтказиш ва музокаралар вақтида ўт очишни тўхтатиш таклифи акс этган очиқ хат ёзди.
Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.