АҚШ Россия билан зиддиятда Украина учун “сеҳрли таёқча”га эга эмас. Бу ҳақида Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости "Страна.ua" нашрига таяниб.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бундай можарода сеҳрли таёқча бўладиган қурол йўқ",— деди у.
Остиннинг сўзларига кўра, Украинанинг жанг майдонидаги натижалари Украина Қуролли кучларининг Ғарб давлатлари тақдим этаётган турли қуроллардан фойдаланишни синхронлаштириш қобилиятига боғлиқ.
“Бу оғир, машаққатли кураш ва у шундай бўлиб қолади", — дея қўшимча қилди Остин.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб бериш юзасидан НАТО давлатларига нота юборган эди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.