Жорий йилнинг 25 июль куни Пастдарғом туманининг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи М.Жонқувватова бирваракайига 3 эгизакларни дунёга келтирди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи Мансур Ҳасанов Darakchi.uzга маълум қилди.
Уларнинг икки нафари ўғил ва 1 нафари қиз. Эгизакларнинг туғилиши 3 август куни Пастдарғом туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан қайд қилиниб, туғилганлик гувоҳномалари топширилди.
Маълум бўлишича, Ш.Утаев ҳамда М.Жонқувватова 2021 йилда оила қурган. Ота-она фарзандларига Муҳаммадали, Муҳаммаднур ва Солиҳа деб исм қўйишган.
Таъкидланишича эгизакларнинг бири 1 килограмм, 40 см, иккинчиси 1,2 килограмм, 40 см, ва учинчиси 900 грамм, 39 см. вазн билан туғилган.
Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилигини, она ва болаларга кеча уйига рухсат берилганини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Пастдарғом туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йилнинг ўтган 6 ойида 3275 та туғилганлик ҳолати қайд қилинган бўлиб, уларнинг 1673 таси ўғил, 1602 таси эса қиз.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.
Ушбу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, тиш боғламларининг бузилиши, тишларнинг барвақт тўкилиши ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди.
«Исроил ва бошқалар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак. Қачонки сиз қаерга зарба берсангиз, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим», – деди Оқ уй раҳбари, Нью-Йоркдан Вашингтонга учаётган самолётда журналистлар саволига жавоб берар экан.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у.