Аввалроқ, 7 март кечаси соат тахминан 23:30 атрофида Тошкент вилояти Паркент туманининг деҳқон бозорида катта ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғин электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққан. Ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар йўқ.
Воқеа жойига вилоят ҳокими Рустам Холматов етиб борган ва ёнғин сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Ёнғин оқибатларини бартарф этиш юзасидан Паркент тумани ҳокимининг 2020 йил 8 мартдаги 28-Ф-сонли фармойиши чиқарилди.
Содир бўлган ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ва мулк эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан туманда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Аланга ичида қолган ҳудудни тозалаш, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорларга етказилган зарарни қоплаш борасида шошилинч чоралар кўрилмоқда. Бу йўналишда тузилган махсус ишчи гуруҳлари фаолият олиб боряпти.
Фармойишда зарар кўрган барча дўконлар тезда таъмирланиб, аҳолига савдо хизмати кўрсатишни қайта йўлга қўйилиши алоҳида қайд этилган. Бирламчи манбаларга кўра, 800 кв м. майдондаги савдо дўконлари катта аланга ичида қолиб кетган. Етказилган талафот жуда жиддий. Шу боис, айни дамда “Паркент деҳқон бозори” фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Туман ҳокимининг фармойишда ёниб кетган барча савдо дўконлари ўрнида тез кунларда замонавий услубдаги янги бинолар қад ростлаши қайд этилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.