COVID-19 бутун дунё бўйлаб таълим соҳасига ҳам сезиларли даражада зарба берди.
UNICEF ҳисоб-китобларига кўра, пандемия таъсирида даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатларда 10 ёшгача ўқишни билмайдиган болалар улуши 50 фоиздан 70 фоизгача ошди. Шунингдек, ресурслар камлиги туфайли паст ва ўрта даражада ривожланган мамлакатларда масофавий таълим сифати пастлиги сабабли пандемия глобал таълимдаги тенгсизликни кучайтиргани маълум қилинди.
Уганда пандемия даврида мактаблар энг узоқ вақт ёпилган мамлакатдир. Мамлакатда мактаблар 2020 йил 20 мартдан 2021 йил 14-октабргача 60 ҳафта давомида тўлиқ ёпилган ва шундан бери қисман қайта очилган. Ҳиндистон ва Непалдаги мактабларнинг ёпилиши ҳам 2021 йил 31-октабр ҳолатига кўра дунёдаги энг узун таътил берилган мактаблар қаторига кирди, аммо бу мамлакатларда тўлиқ ёпилиш муддати қисқароқ.
Шунингдек, Гондурас, Панама, Салвадор каби давлатларда ҳам мактаблар энг узоқ вақт ёпилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.