Ойдаги биринчи автомобиль пойгалари 2021 йилда бўлиб ўтади. Бу хақда “planet-today.ru” хабар берди.
Мусобақаларда масофадан туриб бошқариш қурилмалари билан Wi-Fi орқали бошқариладиган иккита автомобиль иштирок этади. Ҳар бир машина тахминан 2,5 кг вазнга эга бўлади.
Ойдаги илк пойга учун транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни таниқли дизайнер Фрэ Стивенсон бошчилигидаги америкалик ўқувчилардан иборат жамоалар ўз зиммаларига олишади. Улар тайёр бўлгач, “Nova-C” модули ёрдамида Ойга етказилади. Мусобақалар автоуловларга бириктирилган махсус камералар ёрдамида трансляция қилинади.
Қайд этилишича, Ойдаги ушбу пойгалар тарихда биринчиси бўлганлиги боис уларга алоҳида тайёргарлик кўрилади. Автомобиллар ўта оғир шароитларда синовдан ўтказилади, чунки улар бардошли бўлиши лозим. Зеро, Ойда нима бўлиши мумкинлиги номаълум ва ушбу автомобиллар ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак.
АҚШнинг турли ҳудудларидан келган мактаб ўқувчиларидан иборат 6 жамоа Ойдаги пойга мусобақаларида қатнашиш имкониятига эга бўлишган. Шу олти жамоадан пойга машиналарини яратиш ва бошқариш учун энг яхши иккитаси танлаб олинади. Аммо ушбу иккита жамоани танлаш учун барча иштирокчилар бир қатор махсус малакали тестлардан ўтишлари керак бўлади. Улар орасида дрон, компьютер пойгалари ҳамда бошқа кўплаб синовлар мавжуд.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.