ОТМ талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

A A A
ОТМ талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорга кўра 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларининг кундузги шаклида давлат гранти ва бир йиллик ўқитиш қийматининг стипендияли миқдорини тўлаган, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларни (хорижий талабалардан ташқари) стипендия билан таъминлаш тизими жорий этилади.

Ҳужжатга мувофиқ ўқув йили учун тўлов-контракт қиймати миқдорига киритилган ҳар ойда тўланадиган стипендия суммаси талабага унинг ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъий назар тўланиши белгиланади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида ўқитишнинг кундузги шаклида давлат гранти ва бир йиллик ўқитиш қийматининг стипендияли миқдорини тўлаган, тўлов-контракт асосида таълим олаётган ҳамда номли давлат стипендияларига тавсия этилган (хорижий талабалардан ташқари) Олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.

Бунда, давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга тўловни қайси кўринишда (стипендияли ёки стипендиясиз) амалга оширганидан қатъий назар, қуйидаги рағбатлантириш тўловлари тайинланади:

барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 баллдан кам бўлмаган) бўлган талабаларга навбатдаги ўқув семестри давомида базавий стипендиянинг 15 фоизи миқдорида;

ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” ҳамда “аъло” ва “яхши” баҳо бўлган ёки жамоат ишларида фаол ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабага навбатдаги ўқув семестри давомида тайинланган жами стипендияга нисбатан 50 фоизгача миқдорда;

иқтидорга эга, халқаро ёки республика ёки олий таълим муассасаси миқёсида талабалар ўртасида ўтказилган фан (таълим йўналиши) олимпиадалари ғолиби бўлган талабага базавий стипендия миқдорига нисбатан бир ўқув йили давомида қуйидаги тартибда алоҳида моддий рағбатлантириш тўловлари тайинланади:

халқаро миқёсдаги олимпиада ғолибига – 50 фоиз;

республика миқёсидаги олимпиада ғолибига – 25 фоиз;

олий таълим муассасаси миқёсидаги олимпиада ғолибига – 15 фоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияларини олувчи талабаларга стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Бунда, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб номли давлат стипендияларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар талабаларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъий назар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи босқич талабалари учун стипендияларнинг базавий миқдорлари 2-иловага мувофиқ белгиланади ва талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичига қараб стипендияларга қуйидаги табақалаштирилган коэффициентлар қўлланган ҳолда амалга оширилади:

рейтинг бўйича энг юқори баллар (86 — 100 балл) — 1,0;

рейтинг бўйича юқори баллар (71 — 85 балл) — 0,75;

рейтинг бўйича ўртача баллар (55 — 70 балл) — 0,5.

Мазкур қарор 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб кучга эга эканлиги белгиланган.

Олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари

Т/р

Талабалар тоифаси
(хорижий талабалардан ташқари)

Миқдори
(бир ойда сўм)

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси стипендиатларига

1 692 702

2.

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари стипендиатларига

1 128 468

3.

Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиянинг базавий миқдори

400 000

4.

Барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 баллдан кам бўлмаган) бўлган талабаларга тайинланадиган стипендиянинг миқдори

460 000

5.

Ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” ёки “аъло” ва “яхши” баҳо бўлган ёки жамоат ишларида фаол ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга тайинланадиган стипендиянинг миқдори

690 000 гача

6.

Иқтидорга эга, халқаро, республика ва олий таълим муассасаси миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ғолиби бўлган талабага алоҳида тайинланадиган қўшимча стипендиянинг миқдори:

халқаро миқёсдаги олимпиада ғолиби

республика миқёсидаги олимпиада ғолиби

олий таълим муассасаси миқёсидаги олимпиада ғолиби

200 000

100 000

60 000

7.

Кар-соқов, кўзи ожиз ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга стипендия белгиланган стипендияга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади

 

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида фармони қабул қилиниши муносабати билан олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан олий таълим муассасалари талабалари стипендияларнинг жадвалда кўрсатилган миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи босқич талабалари учун стипендияларнинг базавий миқдорлари

Т/р

Талабалар тоифаси
(хорижий талабалардан ташқари)

Миқдори
(бир ойда сўм)

1.

Олий таълим муассасалари талабалари

752 312

2.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар

816 426

3.

Давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-оналар васийлигисиз қолган болалар сирасига кирувчи талабалар

717 882

4.

Байналмилал бурчини бажаришда ярадор бўлиш, контузия, жароҳатланиш ёки касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар сирасига кирувчи талабалар

852 716

5.

Собиқ байналмилалчи жангчилар сирасига кирувчи талабалар

816 426

6.

Олий ўқув юртларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар

818 758

7.

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади

 

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида фармони қабул қилиниши муносабати билан олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан олий таълим муассасалари талабалари стипендияларнинг жадвалда кўрсатилган миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.